UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  1 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  7 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  1 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп! Янгиликлар

Лёв якуний рўйхатни эълон қилди: Сюрпризлар кўп!

Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган якуний таркибини эълон қилди.

Йоахим Лёвнинг бу галги қарорлари ҳам кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Кутилмаганда якуний рўйхатдан дарвозабон Бернд Лено, "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та, "Манчестер Сити" вингери Лерой Сане ҳамда ҳужумчи Нильс Петерсен тушиб қолди.

Йоахим Лёв Россияга олиб кетаётган уч нафар дарвозабондан иккитаси ўтган мавсумда ўйин амалиётисиз қолган Мануэль Нойер ва Кевин Трапп. Шунингдек, "Бавария"да асосан захирада ўтирган Себастьян Руди ҳам Россияга борадиган таркибда қолди. Лерой Санени якуний рўйхатга киритилмагани ҳақиқий сюрпризга айланди. Аммо Йоахим Лёвнинг бу қарорлари одатга айланган. 

Мисол учун, Лёв ўз вақтида Бундеслигада тўпурар бўлган ва "Байер"да порлаган пайти Кисслингни ЖЧ ва Европа чемпионатларига олиб кетилмаган. ЖЧ-2014да эса Подольскини таркибга киритилгани қаттиқ эътирозларга сабабчи бўлган. Ёки 2010 йилги мундиалдаги якуний таркиб бўйича Лёвга танқид тошлари жуда кўп отилган. Аммо якунда Лёв бу танқидларга натижа ва чиройли ўйин орқали жавоб қайтар. 

Лекин шунга қарамай Лёвнинг Трапп, Лено, Руди ва Сане бўйича чиқарган қарорлари немис матбуотини яна ларзага келтирди.


Германия терма жамоасининг ЖЧга борадиган якуний таркиби:

Дарвозабонлар:
Мануэль Нойер ("Бавария")
Марк-Андре тер Штеген ("Барселона", Испания)
Кевин Трапп (ПСЖ, Франция)

Ҳимоячилар:
Жером Боатенг ("Бавария")
Маттиас Гинтер ("Боруссия" Мёнхенгладбах)
Йонас Хектор ("Кёльн")
Матс Хуммельс
Йозуа Киммих (иккиси – "Бавария")
Марвин Платтенхардт ("Герта")
Антонио Рюдигер ("Челси", Англия)
Никлас Зюле ("Бавария")

Ярим ҳимоячилар:
Юлиан Брандт ("Байер")
Юлиан Дракслер (ПСЖ, Франция)
Себастьян Руди ("Бавария")
Леон Горецка ("Шальке-04")
Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити", Англия)
Сами Хедира ("Ювентус", Италия)
Тони Кроос ("Реал", Испания)
Марко Ройс ("Боруссия" Дортмунд)
Месут Озил ("Арсенал", Англия)


Ҳужумчилар:
Томас Мюллер ("Бавария")
Марио Гомес ("Штутгарт")
Тимо Вернер ("РБ Лейпциг")

Рейтинг: -76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика