Лукаку Саудия Арабистонидан тушган янги таклифни рад этди
22 июн 2023 23:34
Янгиликлар
Лукаку Саудия Арабистонидан тушган янги таклифни рад этди
Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку Саудия Арабистонидан келган таклифни иккинчи бор рад этди.
Манбага кўра, унга йўлланган дастлабки таклиф (икки йилга 25 миллион евро) 30 миллион еврога оширилган, аммо бу ҳам Лукакунинг қарорини ўзгартирмаган.
Футболчи 30 ёшида араб мамлакатига кўчиб ўтишни эрта деб ҳисобламоқда ва ҳеч бўлмаганда 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар Европада ўйнашни хоҳлайди.
Ўтган мавсум форвард "Интер" сафида барча турнирлар доирасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 14 гол урган ва 7 голга ассистентлик қилган.
Transfermarkt порталига кўра, 30 ёшли футболчининг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади. Унинг "Челси" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар