Лукаку "Челси"да тиббий кўрикдан ўтди
09 авг 2021 20:01
Янгиликлар
Лукаку "Челси"да тиббий кўрикдан ўтди
Бельгиялик ҳужумчи яқин орада "аристократлар" футболчисига айланади.
"Интер" форварди Ромелу Лукаку "Челси" футболчисига айланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтди.
Манбага кўра, 28 ёшли бельгиялик ўйинчи билан яқин бир неча соат ичида трансфер билан боғлиқ масалалар якунланиши кутилмоқда. Клублар келишувни тез орада расман эълон қилишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукаку трансфери 115 миллион евро бўлиши ҳақида хабар берилганди. Бельгиялик футболчи йилига 15 миллион евро маош эвазига лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Ўтган мавсумда Лукаку 44 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урган ҳамда 10 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар