Лукаку 7 йилдан бери АПЛда ҳар мавсум 10тадан кўп гол урмоқда
28 фев 2019 03:27
Янгиликлар
Лукаку 7 йилдан бери АПЛда ҳар мавсум 10тадан кўп гол урмоқда
Бироз аввал Премьер-лига 28-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Кристал Пэлас"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда "Қизил иблислар" ҳужумчиси Ромелу Лукаку дубл қайд этди. Шу тариқа, бельгиялик форварднинг жорий мавсум АПЛдаги голлари сони 11тага етди.
Лукаку Премьер-лигада 7 мавсумдан 10тадан кўп гол уриб келмоқда. Фақатгина "Челси"га илк бор келган 2011-2012 йилги мавсумда у гол ура олмаган.
Ромелу Лукаку АПЛда:
2011/2012: 0 гол
2012/2013: 17 гол
2013/2014: 16 гол
2014/2015: 20 гол
2015/2016: 25 гол
2016/2017: 26 гол
2017/2018: 27 гол
2018/2019: 11 гол

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар