UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  11 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  24 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Учрашувнинг кутилмаган тарзда бошланиши мағлубиятимизга сабаб бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин руҳда ўтди, сабаби бугунги учрашув режадан ташқаридаги ҳолатлар билан бошлангани учун мағлубиятга учрадик деб айтсам, муболаға бўлмайди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик, баъзи имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинга бўлган эътиборни сусайтирганимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. "Насаф" Суперлигада етакчи клублардан бири, улар Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этади. Ўтган мавсумдан буён бу жамоани яқиндан биламан. Бугунги ўйинда карточкалар кўпайиб кетгани сабабли баъзи футболчиларимиз иштирок эта олишмади. Бу ҳам мағлубиятга учраш омилларимиздан бири эди. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

- Дамир Темиров дисквалификация сабабли майдонга тушолмади. Унинг ўрнига таркибга киритилган Беҳрўз Шодмонов ҳам 20 дақиқа ўйнамасдан жароҳатини қайталаб олди. Ҳужумчи ортидаги футболчиларнинг йўқотилиши режаларингизга қай даражада таъсир қилди?

- Бу ҳафта қийин бўлди, сабаби сариқ карточкалардан ташқари жароҳат олган ўйинчиларимиз бор эди. Шунга қарамасдан, йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Керакли футболчиларнинг майдонда йўқлиги барибир таъсир ўтказди. Беҳрўз ҳам жароҳат билан ўйнашга мажбур бўлди. 

- Бугун ёш футболчи Бектемир Абдуманнонов дебютини ўтказди. У қанчалик ишончи оқлади, кейинги ўйинларда ҳам унга имкон бериладими?

- Албатта, Бектемирга келгуси баҳсларда имкон берамиз. У Олмалиқдаги ўйинда майдонга туша олмаган бўлса-да, ёшлар лигасида самарали ҳаракат қилиб, гол уришга эришди. Абдуманнонов жуда меҳнаткаш ўйинчи. Унга албатта, имкон берилади", — деди бекободликлар устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика