UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  2 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  8 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5

Луисма Эрнандес: "Динамо" доимо Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Динамо" доимо Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа"

Coca Cola Суперлигасиннг 22-туридан ўрин олган "Динамо" - "Металлург" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Луисма Эрнандес фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

Ўйин жуда қийин бўлди. "Динамо"ни ҳам табриклайман, чунки улар ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозонишга интилишди. Баъзи қулай вазиятларда тўп йўқотдик, лекин тўпсиз вазиятларда ҳам яхши харакат қилиб, ниҳоят, ғалабага эришдик. Бугунги ўйин учун рақиб жамоани табриклайман. Самарқанд — ўзгача шаҳар. Мен хорижлик бўлишимга қарамай, бу шаҳарни ёқтираман. Қолаверса, мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Фикримча, "Динамо" ҳар доим Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа саналади.

– Абдуманнонов учрашувдаги ягона голни урганига қарамай, уни майдондан эрта олиб ташлаганингизни сабаби нимада?

– Бектемирни алмаштирганимга сабаб, ўйин шиддатли кетаётганди, мен уни келгуси баҳсларга асрашга қарор қилдим. Захирада ҳам яхши ўйинчилар бор эди, уларга имконият бердик.

– Суперлигада қолиш масаласи деярли ҳал қилинди. Кейинги ўйинларда захира ўйинчиларига имкон берилиб, янги тактик схемалар синовдан ўтказиладими ёки ҳозирги куч билан охиригача иштирок этасизларми?

– Бугунги ғалаба бизга бироз хотиржамлик берди. Келгуси ўйинларда ротация қилишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалабамизни мухлисларимизга ва яна бир нафар махсус инсонга бағишлайман.

– "Динамо"нинг биринчи ва иккинчи даврадаги ўйинларини таққослай оласизми?

– "Динамо" максимал меҳнат қиладиган жамоалардан бири. Охирги вақтларда ўйинларининг ўхшамаслиги, жамоа мағлубиятларига сабаб бўлмоқда. Жамоанинг келгуси ўйинларида омад тилайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика