Луис Суарес: «Мен Чемпионлар Лигасида ўйнашни истайман»
08 авг 2013 23:51
Янгиликлар


Луис Суарес: «Мен Чемпионлар Лигасида ўйнашни истайман»
"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Суарес "Арсенал"га ўтиши масаласи тинчгина ҳал бўлишидан умидвор эканини айтди ва "Реал"дан таклиф олмаганини тан олди.
"Мен ҳали ҳам "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қиляпман. Бу ишни клубдаги сўнгги дақиқамгача қиламан. Мен клуб билан масалани тинч йўл билан ҳал қилмоқчиман. Умид қиламанки, улар ўтган йилги келишувимизни бажаришади".
"Бир йил олдин мен аниқ қилиб ўз позицияамни маълум қилганман клубга. Мен Чемпионлар Лигасида ўйнашни истайман. Фақат шундагина мен футболчи сифатида ўсишим мумкин. Айни вақтда эса Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган клубдан таклиф бор. Улар мени ўз таркибларига қўшиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилишяпти.

Фикрлар