UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  0 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  5 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  17 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  5 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  31 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9

Луис Суарес: “Ливерпуль” ваъда берганидек қўйиб юборади” Янгиликлар

Луис Суарес: “Ливерпуль” ваъда берганидек қўйиб юборади”

“Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Суарес The Guardian нашрига интервmю берди, унинг айтишича “мерсисайд” жамоаси ўз ваъдасини бажариб уни “Энфилд”дан қўйиб юбориши керак экан.
26 ёшли уругвайлик “Ливерпул”дан “Арсенал”нинг 40 миллион 1 фунтлик таклифини кўриб чиқишини талаб қилмоқда, бу ҳақда нафақат оғзаки балки ёзма келишув бор экан. Луис Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоада ўйнаш учун ҳамма имкониятни ишга солмоқчи.

Ўтган мавсумда менда Европанинг катта жамоасига ўтиш имконияти мавжуд эди, лекин мен агар кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасига чиқолмасак қўйиб юборишлари шарти билан қолгандим. Ўтган мавсумда мен бор кучимни бериб ўйнадим лекин бу кучли тўртликка киришимизга етарли бўлмади, шунинг учун ҳам мен “Ливерпуль” келишивумизни бажаришини хоҳлайман”.

“Улар менга ўтган йили сўз беришди, энди шуни бажаришсин. Мен бошқа жамоага “Ливерпул”га зиён етказиш учун ўтмаяпман”.

“Улар мени худди мен уларни майдонда ҳимоя қилгандек ҳимоя қилишди. Ўйинчилар мени доимо қўллаб-қувватлашди ва бунинг учун улардан миннатдорман. Худди шундай мухлислардан ҳам. Мухлислар мендан нафратланишади деб ўйламайман, ўйлашимча улар юқори мақсадларга интилган ўйинчини тушунишади”.

“Сиз ҳали жамоа билан бирга экансиз, ҳамма бир бирини қўллаб қувватлайди, лекин бу жамоа ўз мажбуриятини бажармаслик ҳуқуқини бермайди”.

“Мен 26 ёшдаман. Чемпионлар Лигасида ўйнашим керак. Мен бир йил кутдим ва ҳеч ким мени мақсадга эришиш учун бор кучини бериб ўйнамади деб айтолмайди”.

“Брендан Рожерс билан кўп марта гаплашганман ва у менга шундай деди: “Яна бир мавсум қолгин, агар биз Чемпионлар Лигасига чиқолмасак сенга сўз бераман шахсан ўзим кетишинга ёрдам бераман”.

“Мен учун биринчи навбатда Чемпионлар лигаси футболи туради. Хозирги пайтда АПЛ энг яхши лига ва мен Англияда муаммосиз кўп йиллар қолишим мумкин. Дунёдаги хоҳлаган ўйинчи бу ерда ўйнашни хоҳлайди”, - дейди Суарес.

Суарес шунингдек агар ҳафта охиригача трансфер борасидаги вазият ўзгармаса шикоят қилиши мумкинлигини тасдиқлади.

Жавлонбек Юсупов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика