UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  7 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   4 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  9 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  16 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  145 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3

Луис Суарес Испанияни чемпион қилган "Евро" ҳақида Янгиликлар

Луис Суарес Испанияни чемпион қилган "Евро" ҳақида

Ўтган аср ўрталарида "кўҳна қитъа" биринчилигининг регламенти мутлақо ўзгача эди.

Унга кўра, мусобақада иштирок этиш мақсадини билдирган жамоалар орасида саралаш босқичи ўтказилар, якунда сараланган 4 жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл оларди. Мазкур 4 жамоадан бири мезбон сифатида тайинланган ва ўша мамлакат турнирнинг ташкилий ишлари билан шуғулланган. Мусобақанинг якуний босқичи 4 учрашувдан иборат бўларди: 2та ярим финал, 3-ўрин учун баҳс ва финал.

1964 йилги Европа чемпионатининг финал босиқичига ҳам 4та жамоа йўл олди: Испания, Венгрия, СССР ва Дания. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 29та терма жамоа ариза топширганди. (Бу борада олдинги мусобақага нисбатан анча ўсишга эришилган. Евро-1960га иштирок этиш ниятини 17 жамоа билдирганди.) Турнир мезбони сифатида Испания танланди, ўйинлар 2 шаҳарда (Каталония ва Мадрид) 1964 йилнинг 17-21 июнь кунлари ўтказилишига келишиб олинди.

Бевосита турнирга тўхталсак, ярим финалда венгерларни қийинчилик билан енгган мезбон Испания финалга чиқди. Якуний баҳсда испанларга Данияни маҳв этган собиқ совет иттифоқи вакиллари рақиблик қиладиган бўлди.

3-ўрин учун баҳсда Венгрия Даниядан устун келди ва ҳамма финални интиқлик билан кута бошлади. Ўшанда финал ўйинини қайси стадионда ўтказиш масаласи анча мунозараларга сабаб бўлган экан. Якунда 90 минг кишилик "Ноу Камп" эсмас, 110 минг томошабинга мўлжалланган  "Сантьяго Бернабеу" танланади.

Мезбонларга томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши куч бағишласа, СССР мусобақанинг амалдаги чемпиони эди ва бу унвонни ўзида сақлаб қолиш учун ҳаракат қиларди.

Испания – СССР 2:1

Голлар: Переда, 6, Марселино, 84 – Хусаинов 8


Испания: Ирибар – Ривилья, Оливелья, Кальеха – Соко, Фусте – Переда, Суарес, Амансио, Марселино, Лапетра

СССР: Яшин – Аничкин, Шустиков, Шестернев, Мудрик – Воронин, Корнеев, Численко, Хусаинов – Иванов, Понедельник

Мадриддаги 79 минг томошабин гувоҳлигида ўтказилган баҳсда ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. Ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига оширилган узатмадан кейин СССР ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўяди ва 6-дақиқада Переда тўп киритади. Испанларнинг голдан кейинги қувончи узоққа бормади. Чунки орадан 2 дақиқа ўтгач татаристонлик чап қанот ҳужумчиси Галимзян Хусаинов мувозанатни тиклади. Голдан кейин СССР кескинликни оширди. Испанлар эса кейинги ҳужумларини ярим ҳимоячи Луис Суарес орқали ташкиллаштиришга ҳаракат қиларди. Шундай ҳужумлардан бири 84-дақиқада самара берди, Марселино ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди - 2:1. Шу тариқа Испания Европа чемпионига айланганди.

Ўша голларни қуйидаги видеотасвирда кўришингиз мумкин.


Мазкур мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида Испания терма жамоаси ўйинини ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатган Луис Суарес тақдирланади. Маълумот учун, Суарес ўша пайтда Миланнинг "Интер" клуби шарафини ҳимоя қиларди. У 1954-61 йилларда "Барселона"да ҳам ўйнаган ва 1960 йилда "Олтин тўп"га муносиб кўрилган.

Яна шуни таъкидлаш керакки, финалда гол урган Галимзян Хусаинов 1980-1982 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи венгриялик Иштван Секечнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика