UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  2 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин Янгиликлар

Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин

"Ливерпуль" клуби "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исаак ёки "Айнтрахт" форварди Уго Экитикени сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Бу эса жамоа вингери Луис Диаснинг "Барселона"га трансферига йўл очиши мумкин. 

Манбага кўра, Исаак ҳам, Экитике ҳам Диас фаолият юритадиган қанотда тўп суриш қобилиятига эга ва бу трансферлар "Ливерпуль"нинг колумбиялик футболчига бўлган эҳтиёжини камайтириши мумкин.

Шу билан бирга, "Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку "Ливерпуль"даги трансфер янгиликларини диққат билан кузатмоқда. Улар Луис Диасни жамоага олиб келишда жиддий манфаатдор ҳисобланади.

Айни вақтда, Диас "Ливерпуль"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмаган. У ушбу шартларни етарли даражада муносиб деб топмаган ва бу ҳолат унинг жамоани тарк этиши эҳтимолини янада кучайтирмоқда.

Аввалроқ ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, "Ливерпуль" "Ньюкасл" билан Исаак масаласида музокаралар олиб борган ҳамда "Айнтрахт"га Экитике учун 81,2 миллион евро таклиф қилган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика