Луи ван Гал Чили терма жамоасига бош мураббий бўлиши кутилмоқда
19 дек 2020 08:55
Янгиликлар
Луи ван Гал Чили терма жамоасига бош мураббий бўлиши кутилмоқда
Чили термасида бош мураббий алмашиши мумкин.
Чили терма жамоаси бош мураббийи Рейналдо Руэда лавозимидан кетиши мумкин. Унинг ўрнига эса нидерландиялик Луи ван Гал келиши кутилмоқда. Ван Галнинг агенти аллақачон мижозининг хизматларини чилиликларга таклиф этган. Фақатгина нидерландияликнинг маоши ушбу келишувга халал бериши мумкин. Боиси Чили футбол федерацияси харажатларни камайтиришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, ван Гал вақтида “Барселона”, “Бавария”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда Нидерландия терма жамоаларига бош мураббийлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар