Алексис Санчес жароҳат олди

Alisher
17 ноя 2021, 14:00
Чили терма жамоаси форварди Алексис Санчес Эквадор (0:2)га қарши ЧЛ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда жароҳат олди.

"Интер"нинг 32 ёшли ҳужумчиси ҳатто биринчи таймни ҳам охирига етказиб қўя олмади. У 36-дақиқада жароҳат олди ва унинг ўрнига Жан Менезес туширилди.

Санчеснинг жароҳат тафсилотлари ва тикланиш муддати номаълумлигича қолмоқда.

Алексис жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›