UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  16 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби: "Ал Айн" қандай тайёргарлик кўрмоқда? Янгиликлар

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби: "Ал Айн" қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бошланишига оз вақт қоляпти. 23 август куни "Локомотив" ОЧЛнинг 1/4 финал доирасида дастлабки учрашувни ўтказади.

"Темирйўлчилар" сафарда "Ал Айн"га қарши баҳс олиб боришади. Хўш, бу жамоа "Локомотив" билан бўладиган ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Аввало шуни айтиш лозим, БААда ҳали миллий чемпионат бошлангани йўқ. Шу боис "Ал Айн" ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиш орқали бўлажак беллашувга тайёргарлик олиб боряпти. Жамоа дастлаб Австрияда йиғин ўтказди ва у ерда иккита ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Иккала ўйин ҳам Италия клублари билан кечди. "Удинезе" - "Ал Айн" 3:0 ва "Болонья" - "Ал Айн" 2:0.

Жамоа Австриядан қайтиб келгач, дастлаб футболчиларга дам берилди ва кейин эса машғулотлар яна давом эттирилди. "Ал Айн" кеча Уммоннинг "Ал Сувайқ" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўйин ёпиқ ҳолда ўтказилгани боис жамоа таркиби ва кимлар гол ургани ҳеч қаерда эълон қилинмаган. "Ал Айн" бугун ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Рақиб - Уммоннинг бошқа бир жамоаси "Саҳам". Мазкур беллашув ҳам ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика