UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  0 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  9 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  11 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  12 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   10 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  25 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5

"Локомотив"нинг ғалабасиз серияси чўзилмоқда, 225 дақиқадан буён гол уролмаяпти Янгиликлар

"Локомотив"нинг ғалабасиз серияси чўзилмоқда, 225 дақиқадан буён гол уролмаяпти

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" сўнгги бор чемпионатда "Қизилқум"ни мағлуб этган.

Мазкур ютуқ ҳозирча "Локомотив"нинг охирги ғалабаси бўлиб турибди. Шундан сўнг жамоа ўтказилган 4 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. 

"Локомотив" "Қизилқум" билан ўйиндан кейин тўрт баҳсда майдонга тушди ҳамда 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилди. 

ОЧЛ доирасида "Ал Ваҳда"га ютқазган ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотган "темирйўлчилар" Суперлигадаги сўнгги учала беллашувда ("Қўқон-1912", "Металлург", "Бунёдкор") дуранг ўйнашди. 

Шу тариқа "Локо" айни пайтда турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Қайд этиш керакки, "Локомотив" жорий мавсумда барча мусобақаларда жами 15 учрашувда майдонга тушиб, 7 ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубиятга учради.

Жорий мавсумдаги дастлабки 13 учрашувнинг барчасида рақиблар дарвозасига йўл топиб келган "Локо" охирги иккита ўйиндан буён гол уришни уддалай олмаяпти.

Андрей Фёдоров: "Бундай паллада каламушларгина жамоадан кетиб қолишади"         

"Темирйўлчилар" янги "машинист"га муҳтож 

ОЧЛ-2019. Нима учун "Локомотив" сўнгги турда ғалаба қозониши шарт?         

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика