UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  0 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  12 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  29 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  6 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  170 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи Янгиликлар

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи

Кеча "Насаф" Қаршида ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда муҳим ғалабани қўлга киритди. ОЧЛ 3-тур учрашувида "Насаф" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин жуда қизиқарли кечди. Стадион мухлислар билан тўлиб тошди. Айтиш мумкинки, "Насаф" европача футбол намойиш этиб берди. Рақибга қараганда бўйи паст болалар қатарликларни айниқса иккинчи таймда довдиратиб қўйишди. Ягона гол пенальтидан киритилди. Қизиғи шундаки, "Насаф" ўз майдонидаги иккита учрашувни ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Ва иккала гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди.

Бугун эса "Локомотив" курашни давом эттиради. "Темирйўлчилар" Доҳада "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлишади. "Ал Дуҳайл" бу сиз-у бизга яхши таниш бўлган "Лаҳвия" билан "Қатар СК"нинг жамланмасидир. "Ал Дуҳайл" ОЧЛ дастлабки икки турида ғалабага эришди. Жамоа ҳисобида олти очко бор. "Локомотив" эса битта ғалаба билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ал Дуҳайл" ички чемпионатда ҳам пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Бу жамоа 51 очко билан биринчи ўринда боряпти. Иккинчи ўриндаги "Ал Садд" ҳисобида 46 очко мавжуд. "Ал Дуҳайл" ўтган турни айнан "Ал Садд"га қарши ўтказиб, 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. "Локомотив" эса Навоийда "Қизилқум"ни 3:0 ҳисобида доғда қолдириб қайтди. Ўз тарихида кетма-кет тўртинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив" бугун иккинчи марта Доҳада ўйин ўтказади.

Биринчиси 2015 йил "Ал Садд"га қарши кечганди. Энди эса жамоа "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлади. Албатта, "Ал Садд" билан Доҳадаги ўйиндан илиқ хотиралар қолмаган, чунки жамоа 2:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. Аммо Тошкентдаги жавоб баҳсида "Локомотив" бу рақибини 5:0 ҳисобида "парчалаб" ташлагани ҳамон ёдимизда.

Кеча "Насаф" бир чиройли ғалабага эришиб дилларни хушнуд қилди. Бугун эса "Локомотив"дан ҳам ижобий натижа кутиб қоламиз. "Насаф" Қатар клубини мағлуб этдими, демак "Локо" ҳам бу мамлакат жамоасини енга олади. Сардор Рашидов айтиб ўтганидек, арабларда пул кучли, ўйин томонлама эса бизникилар кучли. Демак, буни амалда исботлаш керак. "Ал Дуҳайл" - кучли рақиб, лекин бу жамоани ҳурмат қилган ҳолда айта оламизки, "Локомотив" астойдил ўйнаса бемалол Доҳадан ютуқ билан қайтиб келишни уддалайди. Фақат "Зобаҳан" билан ўйин сценарийси такрорланмаса бўлгани.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика