UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

“Локомотив” тарбияланувчилари Туркияда ўтган халқаро мусобақа ғолиби бўлишди Янгиликлар

“Локомотив” тарбияланувчилари Туркияда ўтган халқаро мусобақа ғолиби бўлишди

Олдинроқ хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тарбияланувчилари 1-8 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шахрида ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этишди.

Бир ҳафтда мобайнида давом этган Side Star Cup-2018 мусобақасида 2010 ҳамда 2006 йилларда таваллуд топган ёш “темирйўлчилар” жуда муваффақиятли тарзда қатнашишди. 10та давлатдан келган тенгқурлари билан ўтказилган беллашувлар якунларига кўра, 2006 йилда туғилган “Локомотив” футболчилари ўз ёш тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.



Суннат Рўзиев бошчилигидаги 2006 йилда туғилган "ёш темирйўлчилар" 7 та учрашувда максимал - 21 очкони қўлга киритиб мусобақанинг энг яхши жамоаси деб топилди ва Чемпионлик кубоги бошлари узра кўтаришди.

Ушбу ёшда 2-ўрин Грузиянинг “Аджария” жамоаси тарбияланувчиларига насиб этган бўлса, 3-поғонадан Суриянинг “Алосман” жамоаси ёш футболчолари ўрин олишди.


2010 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида эса 1-ўринни Ашхободнинг “Олтин Тож” жамоаси ўйинчилари эгаллашди. Тошкентлик ёш футболчилар 2-ўринни олишган бўлса, Россиянинг “Локомотив” клуби тарбияланувчилари 3-поғонадан жой олишди.


2010 йилда туғилган болалар ичида футболчиларимиз хам юқори эътироф этилди. Абдулазизов Асадбек "Энг яхши ҳимоячи, Шукуров Абдулазиз "Энг яхши яримҳимоячи" деб топилди


Қурбонов Улуғбек - "Энг яхши хужумчи" дея эътироф этилди

Шунингдек ўзидан бир ёш катталар билан тўп сурган 2011 йилда туғилган Ахмадов Камолиддин "Мусобақа кашфиёти" деб топилди

Таъкидлаш жоиз,  мазкур мусобақада Россия,  Туркия,  Озарбайжон,  Германия,  Руминия,  Қозоғистон,  Грузия,  Туркманистон,  Сурия ва Ўзбекистондан жамоалар иштирок этишди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика