UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

“Локомотив” тарбияланувчилари Туркияда ўтган халқаро мусобақа ғолиби бўлишди Янгиликлар

“Локомотив” тарбияланувчилари Туркияда ўтган халқаро мусобақа ғолиби бўлишди

Олдинроқ хабар берганимиздек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси тарбияланувчилари 1-8 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шахрида ўтказилган халқаро мусобақада иштирок этишди.

Бир ҳафтда мобайнида давом этган Side Star Cup-2018 мусобақасида 2010 ҳамда 2006 йилларда таваллуд топган ёш “темирйўлчилар” жуда муваффақиятли тарзда қатнашишди. 10та давлатдан келган тенгқурлари билан ўтказилган беллашувлар якунларига кўра, 2006 йилда туғилган “Локомотив” футболчилари ўз ёш тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди.



Суннат Рўзиев бошчилигидаги 2006 йилда туғилган "ёш темирйўлчилар" 7 та учрашувда максимал - 21 очкони қўлга киритиб мусобақанинг энг яхши жамоаси деб топилди ва Чемпионлик кубоги бошлари узра кўтаришди.

Ушбу ёшда 2-ўрин Грузиянинг “Аджария” жамоаси тарбияланувчиларига насиб этган бўлса, 3-поғонадан Суриянинг “Алосман” жамоаси ёш футболчолари ўрин олишди.


2010 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида эса 1-ўринни Ашхободнинг “Олтин Тож” жамоаси ўйинчилари эгаллашди. Тошкентлик ёш футболчилар 2-ўринни олишган бўлса, Россиянинг “Локомотив” клуби тарбияланувчилари 3-поғонадан жой олишди.


2010 йилда туғилган болалар ичида футболчиларимиз хам юқори эътироф этилди. Абдулазизов Асадбек "Энг яхши ҳимоячи, Шукуров Абдулазиз "Энг яхши яримҳимоячи" деб топилди


Қурбонов Улуғбек - "Энг яхши хужумчи" дея эътироф этилди

Шунингдек ўзидан бир ёш катталар билан тўп сурган 2011 йилда туғилган Ахмадов Камолиддин "Мусобақа кашфиёти" деб топилди

Таъкидлаш жоиз,  мазкур мусобақада Россия,  Туркия,  Озарбайжон,  Германия,  Руминия,  Қозоғистон,  Грузия,  Туркманистон,  Сурия ва Ўзбекистондан жамоалар иштирок этишди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика