UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

“Локомотив” “Сўғдиёна”га 10 йилдан буён ютқазмаяпти Янгиликлар

“Локомотив” “Сўғдиёна”га 10 йилдан буён ютқазмаяпти

Бугун пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида “темирйўлчилар” жамоаси Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари ҳамиша қизиқарли ва томошабоп тарзда кечиб келади. “Локо” “Сўғдиёна”га қарши илк учрашувини 2004 йилда ўтказган. Ўшанда ЖАР стадионида кечган беллашувда “темирйўлчилар” жамоаси 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўзи аслида мазкур икки клуб миллий чемпионатларимиз тарихида шу пайтгача жами 20та ўйин ўтказишган. Ўзаро беллашувларнинг 15тасида “қизил-яшиллар” жамоаси ғалаба қозонган.  Жиззахликлар эса фақат 2 бор зафар қучишган. Яна 3та ўйин дуранг билан якунланган.


“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини умумий ҳисобда 52 марта ишғол этишган ва ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборган.  “Локомотив”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 7:0ни ташкил этади.  

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” бугунги рақибига сўнгги марта 2008 йилда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўшандан буён “Локо” ҳеч бир ўйинда “Сўғдиёна”га имкониятни бой бермай келмоқда.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика