UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  2 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2

“Локомотив” “Сўғдиёна”га 10 йилдан буён ютқазмаяпти Янгиликлар

“Локомотив” “Сўғдиёна”га 10 йилдан буён ютқазмаяпти

Бугун пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида “темирйўлчилар” жамоаси Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари ҳамиша қизиқарли ва томошабоп тарзда кечиб келади. “Локо” “Сўғдиёна”га қарши илк учрашувини 2004 йилда ўтказган. Ўшанда ЖАР стадионида кечган беллашувда “темирйўлчилар” жамоаси 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўзи аслида мазкур икки клуб миллий чемпионатларимиз тарихида шу пайтгача жами 20та ўйин ўтказишган. Ўзаро беллашувларнинг 15тасида “қизил-яшиллар” жамоаси ғалаба қозонган.  Жиззахликлар эса фақат 2 бор зафар қучишган. Яна 3та ўйин дуранг билан якунланган.


“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини умумий ҳисобда 52 марта ишғол этишган ва ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборган.  “Локомотив”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 7:0ни ташкил этади.  

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” бугунги рақибига сўнгги марта 2008 йилда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўшандан буён “Локо” ҳеч бир ўйинда “Сўғдиёна”га имкониятни бой бермай келмоқда.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика