UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  3 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  1 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада Янгиликлар

"Локомотив" Қатар пойтахти Доҳада

"Локомотив" футбол клуби Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини ўтказиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб келди.

Бугун эрталаб соат 9:00да Тошкентдан чартер рейс билан парвоз қилган "темирйўлчилар" уч ярим соатлик парвоздан сўнг манзилга етиб келишди. 

Хабарингиз бор, эртага 11 март куни "Локомотив" Қатарнинг "Ал Райан" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув маҳаллий вақт билан 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да старт олади. "Локомотив" 1-турни ўз майдонида БААнинг "Ал Ваҳда"га клубига қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Эртанги рақиб "Ал Райан" эса илк турда Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

"Локомотив" Доҳада "Wyndham Grand Regency" меҳмонхонасига жойлашди. Бугун кун тартибидан ўйинолди митинг, матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот ўрин олган. Митинг 14:00да бошланади. "Локомотив" иштирокидаги матбуот анжумани 15:15га белгиланган. Расмий машғулот эса 18:30да старт олади. 

"Локомотив"нинг Доҳага келган таркиби 

Дарвозабонлар: 

Маъмур Икромов

Жавоҳир Илёсов 

Ҳимоячилар: 

Олег Зотеев

Шуҳрат Муҳаммадиев

Даврон Ҳошимов

Ислом Тўхтахўжаев

Анзур Исмоилов

Авазбек Ўлмасалиев 

Ярим ҳимоячилар: 

Сардор Мирзаев

Йован Жокич

Ҳусниддин Ғофуров 

Игорь Йелич

Жамшид Искандеров

Азиз Амонов

Диёр Туропов

Арслонмурот Аманов

Бобур Эргашев 

Ҳужумчилар: 

Темурхўжа Абдухолиқов

Филип Райевац

Алишер Шоғуломов 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика