UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

"Локомотив": ОЧЛ. Рақибларимизда нима гап? Янгиликлар

"Локомотив": ОЧЛ. Рақибларимизда нима гап?

Тошкент, 31 март - Ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив"ни олдинда яна учта ўйин кутиб турибди.
Вадим Арамов шогирдлари аввалига 8 апрель куни "Ал Садд"ни қабул қилишади, кейин "Ал Ҳилол" Тошкентда меҳмон бўлади (21 апрель) ва гуруҳнинг охирги баҳсини "Локомотив" сафарда "Фулад"га қарши ўтказади (5 май).

4-тур. 8 апрель
"Локомотив" - "Ал Садд"

Қатарнинрг "Ал Садд" клуби 17 март куни "Локомотив"га қарши баҳс ўтказганидан сўнг миллий чемпионат доирасида "Ал Хор" билан беллашди. 22 март куни бўлиб ўтган ўйинда "Ал Садд" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар: Талал Ал Блуши, Юсеф Аҳмад, Мурики (2та), Мешал Ал Шаммари. Жамоа Тошкентга келишидан олдин ўз майдонида "Ал Гарафа" билан куч синашади. Бу ўйин 4 апрелда ўтказилади. "Ал Садд" Қатар чемпионатида ҳозирча иккинчи ўринда кетяпти. Чемпионат тугашига эса уч тур қолди.

1. Лахвия

23

17

4

2

48-21

55

2. Ал Садд

23

14

6

3

56-32

48

3. Ал Жайиш

23

13

2

8

45-26

41

4. Қатар СК

23

12

4

7

47-35

40


5-тур. 21 апрель
"Локомотив" - "Ал Ҳилол"

"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони Про лигасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Ал Наср"дан етти очко орқада бормоқда. "Ал Ҳилол" 17 март куни "Фулад" билан дуранг ўйнаганидан сўнг сафарда "Ал Шабаб" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол жароҳатини даволаб яна сафга қайтган Носир Ал Шамрони ҳисобига ёзилди. 4 апрель куни "Ал Ҳилол" яна сафарда ўйин ўтказади: "Ал Таавон"га қарши. 8 апрелда эса жамоа ўз майдонида "Фулад"ни қабул қилади.

1. Ал Наср

20

15

3

2

48-17

48

2. Ал Аҳли

20

13

7

0

43-17

46

3. Ал Иттиҳод

20

13

3

4

33-20

42

4. Ал Ҳилол

20

12

5

3

33-14

41


6-тур. 5 май
"Фулад" - "Локомотив"

Эроннинг "Фулад" клуби 17 март куни ўз майдонида "Ал Ҳилол" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганидан бери ҳали бошқа расмий ўйин ўтказгани йўқ. Чунки мамлакатда Наврўз байрами кенг нишонланди. Бундан ташқари, миллий терма жамоа йиғилгани боис клублар дам олишди. "Фулад" 3 апрель куни ўз майдонида "Истиқлол" билан куч синашади. Шундан кейин жамоа Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Ал Ҳилол"га қарши тўп тепади. "Фулад" миллий чемпионатда 5-ўринни эгаллаб турибди.

1. Нафт Теҳрон

23

12

9

2

33-18

45

2. Трактор Сози

23

13

5

5

42-26

44

3. Истиқлол

23

12

5

6

34-24

41

4. Сепахан

23

11

8

4

31-21

41

5. Фулад

23

11

5

7

25-19

38

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика