UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  9 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  27 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

"Локомотив" назорат учрашувида "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Локомотив" назорат учрашувида "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди

Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институти ҳудудида жойлашган футбол майдонида бугун “Локомотив” Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Юзага келган 17 кунлик танаффусда футболчилар ўйин амалиётига эга бўлиши ва спорт формасини яхши даражада сақлаб туриши мақсадида ўтказилган яна бир назорат учрашувида Вадим Абрамов асосий таркибнинг деярли барча аъзосини синаб кўрди.

Учрашувда “Локомотив” катта устунликка эга бўлган бўлса-да, “НБУ-Осиё” футболчилари ўзлари яратган кам сонли ҳужумларини муваффақиятли якунлай олишди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида қарши ҳужумдан кейин яхши вазиятга чиқиб борган тажрибали Леонид Кошелев Темур Жўраев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. “Локомотив”да биринчи бўлим давомида жуда кўплаб яхши вазиятлар бўлди. Бироқ ҳисобни тенглаштириш насиб этмади. Иккинчи бўлим аввалида яна ўша Кошелев ҳисобни 2:0га етказганидан сўнг “темир йўлчилар” ҳужумга зўр берди ва кўп ўтмай, ўйиннинг 55-дақиқасида Акмал Ҳолматов ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Бироздан сўнг чап қанотдан ҳужум уюштирган Жасур Ҳасанов (кичиги) ўзининг бильярдчиларга хос аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Бутун ўйин давомида жуда фаол ўйин намойиш этган Фарҳод Тожиев эса ўйин сўнггида дубл қайд этди. Ўзининг биринчи голининг ўнг қондан узатилган тўпни боши билан киритганида ўйиннинг 85-дақиқаси ўтиб бораётган эди. Ҳакам ўйин тугагани ҳақидаги хуштагини чалишидан бироз аввал эса у яна бир бор ўз номига гол ёзиб қўйишга улгурди – 4:2.

Ўртоқлик учрашуви.

“Локомотив” – “НБУ-Осиё” 4:2

Голлар: Акмал Холматов (55), Жасур Хасанов (62), Фарҳод Тожиев (85, 90) — Леонид Кошелев (16, 48).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика