UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  3 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  5 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  1 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   7 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  2 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  2 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0

"Локомотив" назорат учрашувида "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Локомотив" назорат учрашувида "НБУ-Осиё"ни мағлуб этди

Тошкент Темир Йўл Муҳандислари Институти ҳудудида жойлашган футбол майдонида бугун “Локомотив” Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Юзага келган 17 кунлик танаффусда футболчилар ўйин амалиётига эга бўлиши ва спорт формасини яхши даражада сақлаб туриши мақсадида ўтказилган яна бир назорат учрашувида Вадим Абрамов асосий таркибнинг деярли барча аъзосини синаб кўрди.

Учрашувда “Локомотив” катта устунликка эга бўлган бўлса-да, “НБУ-Осиё” футболчилари ўзлари яратган кам сонли ҳужумларини муваффақиятли якунлай олишди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида қарши ҳужумдан кейин яхши вазиятга чиқиб борган тажрибали Леонид Кошелев Темур Жўраев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. “Локомотив”да биринчи бўлим давомида жуда кўплаб яхши вазиятлар бўлди. Бироқ ҳисобни тенглаштириш насиб этмади. Иккинчи бўлим аввалида яна ўша Кошелев ҳисобни 2:0га етказганидан сўнг “темир йўлчилар” ҳужумга зўр берди ва кўп ўтмай, ўйиннинг 55-дақиқасида Акмал Ҳолматов ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Бироздан сўнг чап қанотдан ҳужум уюштирган Жасур Ҳасанов (кичиги) ўзининг бильярдчиларга хос аниқ зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

Бутун ўйин давомида жуда фаол ўйин намойиш этган Фарҳод Тожиев эса ўйин сўнггида дубл қайд этди. Ўзининг биринчи голининг ўнг қондан узатилган тўпни боши билан киритганида ўйиннинг 85-дақиқаси ўтиб бораётган эди. Ҳакам ўйин тугагани ҳақидаги хуштагини чалишидан бироз аввал эса у яна бир бор ўз номига гол ёзиб қўйишга улгурди – 4:2.

Ўртоқлик учрашуви.

“Локомотив” – “НБУ-Осиё” 4:2

Голлар: Акмал Холматов (55), Жасур Хасанов (62), Фарҳод Тожиев (85, 90) — Леонид Кошелев (16, 48).


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика