UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  0 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  4 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  6 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  49 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2

"Локомотив": Мамазулунов ҳам Австрияга боради Янгиликлар

"Локомотив": Мамазулунов ҳам Австрияга боради

Футболга оид сайтларда “Навбаҳор” ҳужумчиси Мўйдин Мамазулуновнинг “Локомотив”га ўтгани ҳақида хабарлар чиқди.

Аммо ҳозирча шуни маълум қиламизки, Мамазулунов “Локомотив” сафига келиб қўшилгани йўқ, қолаверса у “темирйўлчилар” билан машғулот ҳам ўтказмаяпти.

Негаки, то 16 июлга қадар футболчилар ёзги таътилга чиқишган. Асосий таркиб жамоамиз шу куни йиғилади ва Тошкент халқаро аэропортидан Австрияга йўл олади. Австрия йиғинига кетувчилар орасида Мўйдин Мамазулунов ҳам бор, фақат у жамоа кўригида бўлади. Агар унинг ҳаракатлари жамоамиз мураббийларига маъқул келса, футболчи клуб билан шартномага имзо чекади.

Яна шуни маълум қиламизки, иккинчи давра олдидан “Локомотив” тезкор ҳужумчилардан бири Иван Нагаевни ҳам рўйхатдан ўтказади. Бундан ташқари, мавсумнинг биринчи ярмини ижара асосида “Қўқон-1912″да ўтказган ҳужумчи Дониёр Усмонов билан ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев ҳам мавсумнинг қолган қисмини “Локо”да ўтказишади.

Бундан ташқари, мавсумнинг биринчи ярмини ижара асосида "Қўқон-1912"да ўтказган ҳужумчи Дониёр Усмонов билан ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев ҳам мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни "Локо"да олиб боришади. Бу икки футболчи ҳам "темирйўлчилар" кўригида бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика