UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  1 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  21 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  53 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  30

“Локомотив” бугунги ўйинга тайёр Янгиликлар

“Локомотив” бугунги ўйинга тайёр

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” бугун мавсумнинг муҳим баҳсларидан бирини ўтказади. “Темирйўлчилар” сафарда “Пахтакор”га қарши тўп тепишади.

Айни пайтда олий лига турнир жадвалида “Пахтакор” биринчи, “Локомотив” иккинчи ўринда бормоқда ва бу жамоаларни икки очко ажратиб турибди. Агар “Локомотив” мазкур баҳсда ғалаба қозонгудек бўлса, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олади.

Жамоамиз бугунги беллашувга жиддий ҳозирлик кўрди. Ҳужумчимиз Марат Бикмаев айтганидек, ҳар кунги машғулотлар қийин кечди ва тайёргарлик шунга яраша олиб борилди. Энди эса ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозониш қоляпти.

Бугунги учрашувни мамлакатимизнинг энг кучли ҳакамларидан бири Равшан Эрматов бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, биринчи даврадаги “Локомотив” стадионида кечган баҳсни ҳам айнан шу ҳакам бошқарган ва бунда “Локомотив” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Биз бугунги ўйинда ҳам Вадим Абрамов шогирдларидан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Шунда турнир жадвалида яна биринчи ўринга кўтарилиб оламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади ва ўйин 17:30да бошланади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика