UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  0 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  11 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  34 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  25

"Локомотив" бор эътиборини "Ал Ҳилол" билан баҳсга қаратади Янгиликлар

"Локомотив" бор эътиборини "Ал Ҳилол" билан баҳсга қаратади

Тошкент, 17 апрель - "Локомотив" ўзининг навбатдаги учрашувини Осиё чемпионлар лигаси доирасида "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади.
21 апрель куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳсга "темирйўлчилар"нинг тайёргарлиги бугундан бошланди. Футболчилар соат 11:00да жамоа қароргоҳида йиғилиб, асосий стадионда машғулот ўтказишди.

Машғулотда асосан кечаги ўйиндан кейинги тикланиш машқларига эътибор берилди. Эртадан бошлаб жамоа яна билан тўп билан ишлай бошлайди. "С" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" гуруҳдан чиқиши учун навбатдаги иккита беллашувда ғалаба қозониши талаб этилади. Аввалига ўз майдонимизда "Ал Ҳилол"ни қабул қилсак, 5 май куни сафарда "Фулад" меҳмони бўламиз. Бу турда "Фулад" "Ал Садд" билан ўйин учун Дохага боради.

"Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашувини сариқ карточкалари сони иккитага етгани туфайли Ислом Тўхтахўжаев ўтказиб юборади. Қолган футболчиларнинг ҳаммаси соппа-соғ, насиб қилса ўйингача барча юз фоиз тайёр ҳолатда бўлади. Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашуви 16:00да бошланади.

"С" гуруҳидаги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1.АЛ САДД

4

2

1

1

7-7

7

2.АЛ ҲИЛОЛ

4

2

1

1

5-2

7

3.ЛОКОМОТИВ

4

1

1

2

9-10

4

4.ФУЛАД

4

0

3

1

1-3

3



5-тур ўйинлари. 21 апрель
“Локомотив” - “Ал Ҳилол”
“Ал Садд” - “Фулад”

6-тур ўйинлари. 5 май
“Фулад” - “Локомотив”
“Ал Ҳилол” - “Ал Садд”
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика