UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

"Локомотив" - "Ал Садд". Бош ҳакам ҳақида Янгиликлар

"Локомотив" - "Ал Садд". Бош ҳакам ҳақида

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Садд" учрашувини кореялик Ким Донг Жин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
1973 йилда туғилган Ким Донг Жин жамоаларимиз иштирокидаги 10та ўйинда ишлаган. 6тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, бир учрашувда дуранг қайд этилган ва бир марта мағлуб бўлишган.

Ким Донг Жин бошқарган ўйинларни эслаб ўтамиз: ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йилги Олимпиада саралашида Тошкентда Ироқ олимпиячилари 2:0 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Чорак финалда "Ал Иттиҳод"га имконият бой берилган - 0:4.

ОЧЛ-2008 гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Сурияда "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилги ОЧЛда "Бунёдкор" 1/8 финалда "Персеполис"ни Эронда 1:0 ҳисобида таслим қилган. Кейинги йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ниҳоят ўтган йил "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан дуранг ўйнаган - 0:0. Шу йил ОЧЛ 3-турида “Бунёдкор” Эроннинг “Персеполис” клубини қабул қилди. Ўша ўйинда форслар 1:0 ҳисобида муваффақият қозонишди.

Айнан шу ҳакам 2011 йилги ОФК кубоги финалида ишлаган. Қаршида ўтган баҳсда "Насаф" "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани барчанинг ёдида.

ОЧЛ. 4-тур. "C" гуруҳи
“ЛОКОМОТИВ” – “АЛ САДД”
8 апрель 2015. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Қанот ҳаками 1: Чой Мин Бёнг  (Ж.Корея)
Қанот ҳаками 2: Банг Ги Ёл (Ж.Корея)
Захира ҳаками: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд)
Ҳакамлар эксперти: Абдулраҳмон Ал Зайед (С.Арабистони)
Учрашув комиссари: Др. Ту Ксилианг (Хитой)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика