UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  1 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" баҳси бўлиб ўтади.

ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўладиган баҳс соат 18:00да бошланади. Қуйида мазкур ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Локомотив" ОЧЛдаги учта ўйиндан иккитасида имкониятни бой берди. Умуман олганда, "Локо" охирги 8та учрашувдан бештасида мағлубиятга учраган. 

- "Локомотив" Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу эса жамоа қаторасига 7та ўйинда рақиб дарвозасига тўп киритганини билдиради. 

- "Локомотив" Саудия Арабистони клубларига қарши жами 9 марта майдонга тушиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Ягона ғалаба 2016 йил мусобақанинг 1/8 финал босқичида "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда (2:1) қўлга киритилган.

- "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган турда рекорд ўрнатди. У захирадан тушиб гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди. Искандеров майдонга тушганидан сўнг 1 дақиқа, 6 сония ўтиб гол урди. 

- "Локомотив" ички чемпионатнинг охирги турида "Бухоро" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Арслонмурод Аманов билан Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган голлар "темирйўлчилар"га навбатдаги 3 очкони тақдим этди.


- "Ал Иттиҳод" ҳозирча ОЧЛ гуруҳ босқичида 9та гол урди ва бу борада қолган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич қайд этиб турибди. 

"Ал Иттиҳод" шу пайтгача Ўзбекистон клубларига қарши 15 марта баҳс олиб борган ва фақат иккита ўйинда мағлубиятга учраган. Жиддаликлар қаторасига 8 ўйиндан бери ютқазишмаяпти.

- Бу "Ал Иттиҳод"нинг Тошкентда "Локо"га қарши иккинчи ўйини бўлади. Биринчиси 2016 йил ўтказилган бўлиб, 1:1 ҳисоби қайд этилган. Учрашувда дастлаб Гелмин Ривас ҳисобни очган ва 89-дақиқада Сардор Мирзаев вазиятни тенглаштирганди.

- "Ал Иттиҳод" ўз тарихида икки марта (2004 ва 2015) Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Бу жамоа сўнгги бор 2014 йил гуруҳдан чиқишни уддалаган. 

- "Ал Иттиҳод" ички чемпионатда охирги ўйинини ўз майдонида "Ал Иттифоқ"қа қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу жамоа турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика