UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  8 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  98 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" баҳси бўлиб ўтади.

ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўладиган баҳс соат 18:00да бошланади. Қуйида мазкур ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Локомотив" ОЧЛдаги учта ўйиндан иккитасида имкониятни бой берди. Умуман олганда, "Локо" охирги 8та учрашувдан бештасида мағлубиятга учраган. 

- "Локомотив" Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу эса жамоа қаторасига 7та ўйинда рақиб дарвозасига тўп киритганини билдиради. 

- "Локомотив" Саудия Арабистони клубларига қарши жами 9 марта майдонга тушиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Ягона ғалаба 2016 йил мусобақанинг 1/8 финал босқичида "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда (2:1) қўлга киритилган.

- "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган турда рекорд ўрнатди. У захирадан тушиб гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди. Искандеров майдонга тушганидан сўнг 1 дақиқа, 6 сония ўтиб гол урди. 

- "Локомотив" ички чемпионатнинг охирги турида "Бухоро" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Арслонмурод Аманов билан Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган голлар "темирйўлчилар"га навбатдаги 3 очкони тақдим этди.


- "Ал Иттиҳод" ҳозирча ОЧЛ гуруҳ босқичида 9та гол урди ва бу борада қолган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич қайд этиб турибди. 

"Ал Иттиҳод" шу пайтгача Ўзбекистон клубларига қарши 15 марта баҳс олиб борган ва фақат иккита ўйинда мағлубиятга учраган. Жиддаликлар қаторасига 8 ўйиндан бери ютқазишмаяпти.

- Бу "Ал Иттиҳод"нинг Тошкентда "Локо"га қарши иккинчи ўйини бўлади. Биринчиси 2016 йил ўтказилган бўлиб, 1:1 ҳисоби қайд этилган. Учрашувда дастлаб Гелмин Ривас ҳисобни очган ва 89-дақиқада Сардор Мирзаев вазиятни тенглаштирганди.

- "Ал Иттиҳод" ўз тарихида икки марта (2004 ва 2015) Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Бу жамоа сўнгги бор 2014 йил гуруҳдан чиқишни уддалаган. 

- "Ал Иттиҳод" ички чемпионатда охирги ўйинини ўз майдонида "Ал Иттифоқ"қа қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу жамоа турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика