UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  175 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

LLF SUPER LIGA. Пешқадамлар ғалаба қозонган тур Янгиликлар

LLF SUPER LIGA. Пешқадамлар ғалаба қозонган тур

Ҳаваскорлар ўртасида бўлиб ўтаётган футзал бўйича LLF SUPER LIGA мусобақасида 10-тур учрашувлари ўтказилди.

Бу турда турнир жадвали яққол пешқадами UZPSB ўз рақибини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, чемпионлик учун ҳаракат қилаётган TTG, VOSTOK, PHOENIX жамоалари ҳам навбатдаги уч очкога эга бўлишди. Қуйида 10-тур натижаларини келтириб ўтамиз.

 

10-турдан кейин турнир жадвали


Азамат Бойматов тўпурарлар пойгасида биринчи!

LLF SUPER LIGA 9-турдан сўнг тўпурарлар рўйхатида Азамат Бойматов билан Ғайрат Исмоилов бир хил 17та гол билан қўшҳокимликни сақлаб турганди. Лекин 10-турда Азамат битта голга ўзиб кетди. Ўтган тур Азамат Бойматов 4та, Ғайрат Исмоилов эса 3та гол урди. Натижада Бойматов 21та гол билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

10та ва ундан кўп гол урганлар рўйхати:

21 - Бойматов Азамат VOSTOK

20 - Исмоилов Ғайрат UZPSB

15 - Ражабов Илҳом PHOENIX

13 - Исроилов Нодир DHL

12 - Аухатов Санжар SUZANE, Шокиров Сирожиддин TTG, Маҳамадов Камолиддин UZPOST.

11 - Икромов Камолиддин ISTIQLOL, Муротов Диёр GOVRUK, Расулов Жамшид TTG.

10 - Адилов Ҳожиакбар ISTIQLOL, Қудратов Шуҳратилла ISTIQLOL, Турсунов Темурмалик GOVRUK.


Шуҳрат Аҳмедов - энг яхши ассистент!

LLF SUPER LIGA энг яхши ассистентлар рўйхатида UZPSB етакчиларидан бири Шуҳрат Аҳмедов яққол пешқадамлик қилмоқда. У охирги ўйинда ўз ҳисобига 4та голли пас ёзиб қўйди ва жами ассистлари 15та бўлди. 

Қуйида энг яхши ассистентлар рўйхатини келтириб ўтамиз:

15 - Шуҳрат Аҳмедов UZPSB

10 - Диёр Муротов GOVRUK

9 - Азамат Бойматов VOSTOK, Сойибжон Сафаров UZPSB, Аҳмаджон Жалолов TTG. 

8 - Жамшид Исаев PHOENIX


10-тур рамзий жамоаси

Дарвозабон: Холдоров Достонбек (VOSTOK)

Футзалчилар: Шокиров Сирожиддин (TTG), Бойматов Азамат (VOSTOK), Умуров Артур (GOVRUK), Ражабов Илҳом (PHOENIX).

Тур мураббийи: Суннат Куралов (TTG)


Эслатиб ўтамиз, LLF SUPER LIGAда 12та жамоа иштирок этмоқда ва ўйинлар ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказиляпти. Мусобақани ўтказишдан мақсад - ҳаваскор спортчиларга бўлган эътиборни ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика