

МЮга қарши баҳс (5:0)да майдондан замбилда олиб чиқиб кетилган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Наби Кейтанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва у умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Шунингдек, болдир мушаклари лат еган Тьяго Алькантара ҳам тузалиб, машқларга киришди.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” — “Брайтон” баҳси 30 октябрь куни “Энфилд”да бўлиб ўтади.



