“Ливерпул”нинг асосий трансфер нишони аниқ
24 май 2020 08:20
Янгиликлар
“Ливерпул”нинг асосий трансфер нишони аниқ
“Вулверхэмптон” жамоасининг испаниялик ҳужумчиси Адама Траоре “Ливерпул”нинг асосий трансфер мақсадларидин бири, дея хабар бермоқда The Sun.
“Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлган 24 ёшли ҳужумчига шахсан мерсисайдликлар устози Юрген Клопп қизиқиб қолган. Нашр хабарига кўра, жорий мавсумда Адама “Вулверхэмптон” устози Нуну Эшпириту Санту қўл остида жисмонан бақувватлиги, тезкорлики, тўпни ажойиб муомала қилиши билан барчани диққатини ўзига қаратган.
“Вулверхэмптон” футболчининг трансферидан камида 60 миллион евро ишлашни мақсад қилган. У 2018 йилнинг ёзида “Мидлсбро”дан 20 миллион евро эвазига “бўрилар” сафига қўшилганди.
Жорий мавсумда Адама Траоре “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 10 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар