"Ливерпуль"ни чемпионлик сари етаклаётганлар (ФОТО)
14 апр 2014 09:07
Янгиликлар
"Ливерпуль"ни чемпионлик сари етаклаётганлар (ФОТО)
Мухлислар. Деярли чорак асрдан бери АПЛдаги чемпионликни кутиб яшашмоқда. Жамоанинг кўрсатаётган ўйинида уларнинг ўрни катта десак хато бўлмайди.
Брендан Рожерс - жамоани чемпионлик сари етаклаётган мураббий.
Луис Суарес - АПЛнинг энг яхши футболчиси, тўпурари. Нафақат Англияда, балки, айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири десак хеч ким эътироз билдирмаса керак.
Даниэль Старриж - инглиз футболчилар орасида хозирда энг яхши тўпурар бўлиб турган футболчи.
Филиппе Коутиньо - иккинчи даврани ажойиб тарзда ўтказмоқда.
Рахим Стерлинг - мавсумда 7 та гол уришга эришди. "Арсенал" ва "Сити"га қарши ўйинларда хам майдонни голсиз тарк этмаган.
Жордан Хендерсон ушбу мавсумнинг кашфиётларидан бири хисобланади.
Ва албатта Стивен Жеррард. Ушбу рўйхатдан Стивнинг тушиб қолиши адолатдан бўлмайди.
Мартин Шкртел - мавсумда 7 та гол уришга эришган ҳимоячи. Гол киритган жамоалари орасида «Челси», «Арсенал» ва «Ман Сити» хам борлига эътиборга лойиқ.
Дарвозабон Симон Миньоле хам жамоанинг ушбу муваффақиятларига ўз хиссасини қўшиб келмоқда.
Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Фикрлар