“Ливерпуль”га “Валенсия” футболчиси керак
28 мар 2020 09:25
Янгиликлар
“Ливерпуль” клубни тарк этиши кутилаётган Жердан Шакирига ўринбосар сифатида “Валенсия”дан Ферран Торресни олиб келишни режалаштирмоқда. Аммо ушбу трансферда Мерсисайд клубига футболчининг нархи халал бериши мумкин. Боиси “кўршапалаклар” Торрес учун 100 млн евро сўрамоқда. Унинг клуб билан шартномасида айнан ушбу маблағ товон пули сифатида кўрсатилган.
Футболчига айни чоғда “Реал”, “Боруссия” Дортмунд, ҳамда ПСЖ клублари даъвогарлик қилмоқда.
Ферран жорий мавсум Ла Лиганинг 25 та беллашувида қатнашиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Фикрлар