UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

"Ливерпуль" ёзда трансфер қилиши керак бўлган 5 футболчи Янгиликлар

"Ливерпуль" ёзда трансфер қилиши керак бўлган 5 футболчи

Теглар :  Ливерпуль
Айни дамда Англиянинг энг кучли жамоаларидан бири - "Ливерпуль" янги мавсумда кучайиши учун бир неча футболчиларни сотиб олиши керак.

5. МАКС МЕЙЕР

Туғилган йили: 1995 йил 18 сентябрь
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Шальке-04"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 24 ўйин

Мейер - Бундеслиганинг ёш юлдузларидан бири. 22 ёшли футболчининг хизматларига бир қатор гранд жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.

Германиялик футболчининг топ узатишлари аниқ ва чиройли чиқмоқда. Ўйинни яхши ўқийди ва майдонни яхши кўра олади.

Мейер ёзда эрки агентга айланади. Шу боисдан "Ливерпуль" уни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Эмре Жаннинг ўрнида ўйнатиши мумкин.

4. РУБЕН НЕВЕС

Туғилган йили: 1997 йил 13 март
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Вулверхемптон"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 41 ўйин, 6 гол

Унинг номи кўпчилик томонидан тан олинмаётган бўлса-да, Англия футболидаги энг ёрқин футболчилардан бири. У клуб тарихидаги рекорд даражадаги трансферлардан.

Инглиз жамоаси 21 ёшли футболчини "Порту"дан 17 млн еврога сотиб олган. Илк мавсумнинг ўзидаёқ 41 учрашувда майдонга тушиб, барча умидларни оқлади.

Португалиялик суперпаслар устаси. Шунингдек, стандартлар вазиятлардан яхшигина фойдалана олади. Шу боисдан, "Ливерпуль"нинг ўйин услубига мос тушади ва захирада ўтириб қолмайди. Бироқ "бўрилар" уни кичик суммага қўйиб юбормаса керак.

3. ЖОРЖИНЬО

Туғилган йили: 1991 йил 20 декабрь
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Наполи"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 30 ўйин, 2 гол

Сўнгги пайтларда кўпчиликнинг тилига тушган футболчилардан бири. У бу мавсумни заргарона тарзда ўтказмоқда ва бир неча гранд жамоалар назарига тушган.

Италиялик футболчи бу мавсумда барча турнирларда 36 учрашувда қатнашди ва 4 гол уриб, шунча голга ассистентлик қилди. Чиройли паслар беришидан ташқари, ҳимоячиларга ҳам ёрдам беради.

Унинг агенти айтишига кўра, мижозига Манчестер жамоаларидан қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ у "Ливерпуль"нинг ўйин услубига мос тушади ва Жеймс Мильнер ва Эмре Жаннинг ўрнини боса олади.

2. ДАНИ СЕБАЛЬОС

Туғилган йили: 1996 йил 7 август
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Реал"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 11 ўйин, 2 гол

Себальос Испаниянинг 21 ёшгача бўлган термаси таркибида Европа чемпионлигини қўлга киритди. Шундан кейин у "Реал"га кўчиб ўтди.

21 ёшли футболчи қишдаёқ "Ливерпуль" таркибига кўчиб ўтиши мумкин бўлганди. Бироқ "Бланкос" ярим ҳимоячини сотиб юбормади. У тўпни ўзида ушлаб тура олади ва яхши финтлар қилишни уддалайди. "Ливерпуль"га эса шундай футболчилар керак.

Себальос катта эҳтимол билан ёзда "Реал"ни тарк этади.

1. АЛИССОН

Туғилган йили: 1992 йил 2 октябрь
Позицияси: дарвозабон
Жамоаси: "Рома"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 35 ўйин

"Рома"нинг биринчи ва асосий дарвозабони даҳшатли мавсумни ўтказмоқда.

У бу мавсумдаги 34 учрашувнинг 15тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "Рома"да дарвозабон бўйича муаммо йўқ. Аммо "Ливерпул"да дарвозабон анча вақтдан буён муаммо бўлиб юрибди.

"Ливерпуль" кейинги мавсумда ЕЧЛда омадли қатнашишни истаса, топ-дарвозабон сотиб олиши керак. Алиссон эса шундай посбон.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика