UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  20 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди Янгиликлар

"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жамоанинг марҳум футболчиси Диогу Жота билан сўнгги суҳбатида уни Порутагилянинг Миллатлар Лигасидаги ғалабаси ва тўйи билан табриклаганини таъкидлади.

Аввалроқ Жота ва унинг укаси, "Пенафиел"да ўйнаган Андре Силва Испаниянинг шимоли-ғарбий қисмида автоҳалокатда вафот этгани маълум бўлганди.

"Нима дейман? Бундай пайтда зарба ва оғриққа чидаб бўлмас экан, ким нима дейиши мумкин? Қанийди, қандайдир сўз топиб гапира олсам.

Менда бор нарса, биз жуда яхши кўрган инсон ва футболчи ҳақида гапириб беришим мумкин бўлган воқеалардир.

Менинг дастлабки фикрларим футбол менежериники эмас, улар ота, ўғил, ака-ука ва амакиларники деб қабул қилинг. Диогу ва Андре Силвалар оиласи тасаввур қилиб бўлмас жудоликка учрадилар.

Менинг фикрларим аниқ: сиз ҳеч қачон ёлғиз қолмайсиз. "Ливерпуль" футбол клуби футболчилари, ходимлари, мухлислари ҳаммаси сиз билан ва мен бугун кўрганларимга кўра, кенгроқ футбол оиласи ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.

Клуб сифатида бу биз учун шунчаки шок. Диогу нафақат бизнинг футболчимиз эди. У барчамиз учун севимли инсон эди. У яхши жамоадош, яхши ҳамкасб эди.

У жамоамизга нима олиб келгани ҳақида кўп гапиришим мумкин, лекин Диогу ўйинини томоша қилган ҳар бир киши буни билади. Қаттиқ меҳнат, истак, фидойилик, сифат, голлар. "Ливерпуль" футболчиси қандай бўлиши кераклигининг моҳияти акс этарди.

Ҳамма ҳам кўрмаган жиҳатлар бор. Ҳеч қачон машҳурликка интилмаган, лекин барибир унга эришган одам. Икки кишига эмас, ҳаммага дўст. У ўз оиласи ҳақида қайғурадиган инсон эди.

Охирги марта гаплашганимизда Диогуни Миллатлар Лигасида ғолиб чиққани билан табриклагандим ва бўлажак тўйини яхши ўтказишини тилагандим. Кўп жиҳатдан бу Диогу ва унинг оиласи учун орзу қилинган ёз эди, бу эса шундай тугагани қаттиқ зарбадир.

Клубга илк бор келганимда ўрганган қўшиқлардан бири бу мухлисларимиз Диогу учун атаб куйлаган қўшиқ эди. Мен у билан аввал бирга ишламаган эдим, лекин йиллар давомида жуда кўп ажойиб ўйинчиларни кўрган "Ливерпуль" мухлислари Диогу учун шундай ноёб қўшиқ айтаётган экан, демак, унда ўзига хос фазилатлар борлигини англаб етгандим.

Бундай даҳшатли шароитда ўша фазилатларни йўқотганимизга кўникишимиз мушкул бўлади. Шу сабабли, клубдаги барча бирдам бўлиши ва бир-биримиз билан яқинроқ бўлишимиз керак. 

Диогунинг рафиқаси Руте, уларнинг уч нафар гўзал фарзанди, Диогу ва Андре Силванинг ота-оналарига ҳамдардлик билдираман.

Кези келганда Диогу Жотанинг голларини эслаймиз ва қўшиғини куйлаймиз. Бу орада биз уни бетакрор шахс сифатида эслаб, йўқотганимизга аза тутамиз. У ҳеч қачон унутилмайди.

Унинг исми – Диогу", – деди Слот.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика