UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  6 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда Янгиликлар

"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда

Марказий ҳимоячи Ибраим Конате "Ливерпул" билан 2026 йил ёзида тугайдиган шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олмаяпти.
Ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, франциялик футболчи ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг миқдорида маош талаб қилмоқда, бироқ мерсисайдликлар бундай суммани тўлашга тайёр эмас. Агар Конате билан янги меҳнат шартномаси ёз охиригача тузилмаса, Англия чемпиони 26 ёшли ҳимоячини 50-60 миллион еврога сотишга рози бўлади. Ўйинчига "Ал Ҳилол," "Бавария," "Реал" ва "Пари Сен-Жермен" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Конате ўтган мавсумда барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика