UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  81 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда Янгиликлар

"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда

"Ливерпуль" Луис Диаснинг "Бавария"га ўтиши 65 млн фунтга келишилганидан сўнг, "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак учун рекорд даражада таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

"Ливерпуль" Луис Диасни сотишдан тушган маблағни ҳужумни кучайтиришга сарфламоқчи. Goal.com хабарига кўра, клубнинг устувор вазифаси "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Александер Исак бўлиб қолмоқда. Швециялик форвард Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантини аллақачон рад этган ва фақат "Энфилд"да ўйнашга эътибор қаратган.

Бош мураббий Арне Слот Исакни ҳужум чизиғидаги асосий ўйинчи сифатида кўрмоқда. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "Ливерпуль" рекорд таклиф тайёрламоқда ва Бен Жейкобсга кўра, клуб "Ньюкасл"дан ижобий сигнал олсагина ҳаракатга тушади.

Маълумотларга кўра, футболчининг ўзи аллақачон ёзда "Сент-Жеймс Парк"ни тарк этиш истагини билдирган. Ҳозиргача Уго Экитике трансфери билан бирга 300 млн фунт сарфлаганига қарамай, "Ливерпуль" бозорда фаоллигича қолмоқда. Диаснинг кетиши, шунингдек, Дарвин Нуньеснинг сотилиши эҳтимоли янги ҳужумчига эҳтиёжни оширди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика