"Ливерпуль" футболчиси Невилл билан гаплашиб олмоқчи
19 ноя 2018 19:40
Янгиликлар
"Ливерпуль" футболчиси Невилл билан гаплашиб олмоқчи
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жердан Шакири телебошловчи Гари Невилл томонидан танқидга учраганди.
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси швейцарияликни "нопрофессионал" деб атаганди.
"Унинг нима деяётгани мен учун қизиқ эмас. Шунингдек, менинг қаттиқ ўйнаётганим ҳақида айтган гаплари ҳам қизиқ эмс.
Трансферимдан кейин кўпчилик менинг устимдан кулганди. Улар "Ливерпуль" мен учун катталик қилади деб ҳисоблашди. Бироқ мен хотиржамликни сақлаб қолдим. Аввалига кам ўйин амалиётига эга бўлдим.
"Бавария" ва "Интер"да мен ўзимни қандай кўрсатишим ва машғулотларда қандай ишлаш, берилган кичик имкониятдан қай тариқа фойдаланиш кераклигини билиб олганман.
Невилл билан бир пиёла чой устида гаплашиб олишга йўқ демасдим", - деди Шакири.
Фикрлар