UZ

Сўнгги янгиликлар

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  4 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

"Ливерпуль" 30 йил деганда чемпион бўлди. Чемпионликни узоқ йиллардан буён кутаётган бошқа клублар ҳақида Янгиликлар

"Ливерпуль" 30 йил деганда чемпион бўлди. Чемпионликни узоқ йиллардан буён кутаётган бошқа клублар ҳақида

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев қизиқарли маълумот билан ўртоқлашди.

Телеграмдаги "Вечерний Дурново" канали қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.

Сиз яшаётган асрда узоқ вақтдан бери содир бўлмаган воқеа юз берса, бу сизни жуда хурсанд қилади. Масалан, ўз кўзингиз билан осмонда Галлей кометасини кўрсангиз ёки шунга ўхшаш ажабланарли ҳолатга гувоҳ бўлсангиз.

Мухлислар "Ливерпуль"нинг Англиядаги ғалабасини ўттиз йил кутишди. Бу охирги марта содир бўлганида, ҳатто АПЛ мавжуд эмасди. Мана, биз асримизда нималарга гувоҳ бўляпмиз. 

- Москванинг "Динамо" клуби чемпионлиги. Сўнгги марта 1976 йилда, бир даврали (раҳмат сенга, совет футболи) чемпионатда кузатилган. 1963 йилдан бери тўлиқ ўтказилмаган. Энди ўзингиз ҳисоблаб олинг. 44 йил ёки 57 йил.

- "Эвертон" чемпионлиги. Шуни унутмаслик керакки, "ирислар"нинг мухлислари жуда кўп, шу жумладан Англиядан ташқарида ҳам. "Эвертон" охирги чемпионлигига 1987 йилда эришган. "Ливерпуль"дан камида тўрт йил кўпроқ кутган.

- "Атлетик" (Бильбао) чемпионлиги. Охирги марта 1984 йилда рўй берган. Жами - 36 йил.

- "Сент-Этьен" чемпионлиги. "Сент-Этьен" Франциянинг энг нуфузли клуби бўлиб қолмоқда. На ПСЖ, на "Марсель", на "Лион", на "Монако" ўнта титулга эга эмас. "Сент-Этьен"нинг сўнгги чемпионлиги 1981 йилда амалга ошган. Келгуси йилда қирқ йиллигини нишонлаймиз.

- "Торино" чемпионлиги. "Буқалар" еттита скудеттога эга ва уларнинг ўз ватанларида тутган ўрни катта. Леонардо Бонуччининг ўғли "Торино" учун тўп тепаётганини айтиш кифоя, чунки бу клуб унинг синфдошлари томонидан қўллаб-қувватланади. "Буқалар" скудеттони охирги марта 1976 йилда қўлга киритишган.

- "Нюрнберг" чемпионлиги. Совринларга кўра фақатгина "Бавария" "Нюрнберг"дан олдинда туради, "Дортмунд" ҳам ҳали етолмаган. "Нюрнберг" охирги марта 1968 йилда чемпион бўлган.

- "Тоттенхэм" чемпионлиги. Сўнгги бор 1961 йилда кузатилган. Кейинги йил воқеага 60 йил тўлади.

- "Шальке" чемпионлиги. "Кўклар" ҳеч қачон ғолиб бўлишмаган, деган гаплар шунчаки афсона. Улар етти марта ютуққа эришганлар. Бироқ 1958 йилдан кейин анча вақт ўтди – нақ 62 йил.

- "Женоа" чемпионлиги. Сиз куласиз, аммо А Сериядан чиқиб кетиш арафасида турган бу бечора жамоа Италия чемпионатида "Лацио", "Рома" ва "Наполи"нинг чемпионлигини бирлаштирганимиздан ҳам кўра кўпроқ ғалабаларга эга. "Женоа" - тўққиз карра чемпион. Тўғри, юбилей титулни кутиш анча узоққа чўзилди ва яқин орада аср ўзгаради. "Женоа"нинг охирги чемпионлиги 1924 йилга тўғри келади.


Алишер Никимбаев эса ушбу қизиқарли маълумотларга ўзбек футболидан ҳам бир фактни қўшиб ўтди:

"Ўзимдан қўшимча қилиб ўтсам, "Навбаҳор" 24 йилдан бери чемпионликни кутмоқда"

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика