Лионель Месси: “Роналдунинг кетиши “Реал”ни бироз кучсизлантирди”
04 сен 2018 07:00
Янгиликлар
Лионель Месси: “Роналдунинг кетиши “Реал”ни бироз кучсизлантирди”
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтишига ўз муносабатини билдирди.
“Албатта, “Реал” дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, улар сафида ажойиб футболчилар бор. Аммо Роналдунинг кетиши уларни бирозгина кучсизлантирди.
Унинг “Юве”га ўтиши шубҳасиз, туринликларни ЕЧЛ фаворитига айлантирди. “Юве”да шундоғам кучли таркиб бор эди ва улар сафига Роналду қўшилди.
Мен унинг қароридан ҳайрон қолгандим. У Мадриддан кетади, деб ўйламагандим. Кетсаям, “Ювентус”га ўтиши мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Лекин “Юве” ҳам кучли клуб”, деди Месси Radio Catalunya радиосига берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар