Лионель Месси: "Бошқа жамоага кетиш ҳақида ўйламаганман"

Aslanov Jasurbek
2 окт 2014, 17:17
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси яна бир бор Каталония клубини тарк этмаслигини таъкидлади.

"Бошқа жамоага кетиш ҳақида ўйламаганман, менинг барча ўйларим "Барселона"га боғлиқ.

Биз шартномани давом эттириш борасида тез келишиб олдик, менда ҳеч қандай шубҳа пайдо бўлгани йўқ.

Футбол тарихидаги менинг ролим? У ерда қайси ролда эканимни билмайман, мен фақат янада ўсиб, совринлар қўлга киритишни хоҳлайман

Неймар? У эртами кечми иқтидори ва маҳорати туфайли дунёдаги энг яхши футболчига айланади" - дейди Месси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru