UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  0 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  2 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  6 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  1 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  5 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  17 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  7 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  8

Лима Круз: "Голни нишонлаш Роналду ёки Мессига қиёсланмади" Янгиликлар

Лима Круз: "Голни нишонлаш Роналду ёки Мессига қиёсланмади"

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг "Навбаҳор" - "Насаф" (1:2) финал учрашувидан сўнг қаршиликлар легионери Лима Круз матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ажойиб даражадаги ўйин ўтказдик. Қийин ўйин бўлди ва биз астойдил ҳаракат қилиб якунда ғалабага эришдик. Бундай даражадаги совринларни қўлга киритиш ҳар доим ёқимли. Бу менинг ҳаётимдаги энг қувончли онлардан бири.

"Насаф" ўтган мавсумда ҳам бу совринга эга чиққан экан. Ўйиндан олдин биз жамоамиз билан охиригача курашишга келишиб олган эдик. Бугун ҳамма бир тану-бир жон бўлиб ҳаракат қилди ва якунда ғалабага эришдик.

- Голни нишонлаш Роналду ёки Мессидан қиёсланганми?

- Йўқ, бу ўйиндаги қувонч ҳиссиётларидан келиб чиқди. Шу сабабдан ҳам ҳис-туйғуларга мос тарзда шундай нишонладим. Роналду ва Месси ажойиб футболчилар, айтиш жоиз бўлса футболдаги феноменлар. Аммо менинг кумирим бразилиялик Роналдо. Мен ҳар доим унга ўхшашга интиламан.

- "Насаф" янги шартнома таклиф этса, жамоада қоласизми?

- Ўзимга қолса, албатта қоламан. Аммо бу бош мураббий ва клуб раҳбариятининг қарорига боғлиқ. Ҳозир "Насаф" билан 1,5 йиллик шартномам бор. Агар жамоа мени олиб қолишни истаса, шартномам тугаганидан сўнг ҳам "Насаф"да қолишни истардим.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика