"Лилль" ярим ҳимоячиси "Галатасарой"га ўтиши мумкин

Alisher
2 апр 2022, 16:22
"Лилль"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Шека ёзда клубини ўзгартириши ва Туркияга йўл олиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 27 ёшли футболчи Туркиянинг "Галатасарой" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган.

Қайд этиш керакки, Шека "Лилль" билан шартномасини узайтирмайди, шундай экан турк жамоаси ярим ҳимоячини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Шека жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira