

7 февраль, якшанба куни кўк-анорранглилар 45 ёшли мутахассис қўл остида 100-баҳсни ўтказади.
"Барселона" Луис Энрике билан 99 учрашувда 76 ғалабага эришди, 11 маротаба дуранг ўйнади ва бор-йўғи 9 та ўйинда мағлуб бўлди. Жамоа 274 та гол уриб, 70 та ўтказиб юборди.
Луис Энрике "Барселона" билан Испания чемпионатида, Испания Кубогида, Чемпионлар лигасида, УЕФА Суперкубогида ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди.



