"Лестер" "Барселона" ҳимоячисини нишонга олди
11 янв 2020 13:45
Янгиликлар
"Лестер" "Барселона" ҳимоячисини нишонга олди
"Барселона" ҳимоячиси Мусса Ваге фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Футболчига Англиянинг "Лестер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер январдаёқ амалга ошиши мумкин.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Вагенинг трансфери "Лестер"га тахминан 7,5 миллион еврога тушиши мумкин.
Вагега "Лестер"дан ташқари Италиянинг бир қатор клублари, хусусан "Торино" клуби ҳам қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" Вагени 2018 йилда Бельгиянинг "Эйпен" клубидан 5 миллион евро эвазига харид қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар