Лескотт Холандни Месси ва Роналдуга қиёслади
19 окт 2022 21:10
Янгиликлар
Лескотт Холандни Месси ва Роналдуга қиёслади
"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси Жолеон Лескотт "шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Англиялик мутахассис 22 ёшли норвегиялик футболчининг келажакда "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва "ПСЖ" футболчиси Лионель Месси каби буюкликка эриша олишига ишонмоқда.
"Холанд бутун фаолияти давомида муваффақиятли ўйинчи бўлиб қолади, лекин у тарихдаги энг буюк футболчига айланади, дейишга бироз эрта. Агар Эрлинг шу тарзда давом этса, кейинчалик бу ҳақда гапириш мумкин", - деди Лескотт.
Эслатиб ўтамиз, Холанд ўтган ёзда "Боруссия Дортмунд"дан "Манчестер Сити"га ўтганди. Жорий мавсумда норвегиялик футболчи “шаҳарликлар” сафида 14 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар