Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"
14 ноя 17:07
Янгиликлар
Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"
Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ҳимоячиси Леон Якирович U-17 жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
"Дам олиш кунидан унумли фойдаландик. Шаҳарни бироз айландик, жамоавий тадбирлар ўтказдик, кечқурун ташқарига чиқиб овқатландик. Кеча тикланиш машғулотини ўтказдик. Хуллас, Ўзбекистон жамоаси, шубҳасиз, сифатли ўйин кўрсатади, лекин барибир натижа кўпроқ ўзимизга боғлиқ деб ўйлайман. Агар сифатли ўйин кўрсатсак, ғалаба қозониш имконияти юқори бўлади", деди "Динамо Загреб" футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги беллашув 15 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар