Лэмпард: "Моуриньони ҳозир ҳайдаб юборган "Челси" нимага эришади?"
15 дек 2015 17:12
Янгиликлар
Лэмпард: "Моуриньони ҳозир ҳайдаб юборган "Челси" нимага эришади?"
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард кўклар бош мураббийи Жозе Моуриньо борасида фикр билдирди.
"Моуриньо футболчилар билан алоқани йўқотдими, йўқми, билмайман. "Челси"да яхши футболчилар етарликча, аммо уларнинг кўпчилиги ўз имкониятидан паст ҳаракат қиляпти. "Челси" ўзининг энг ёмон ҳолатида кучли олтиликда бўлиши керак. Тезроқ ўзгариш қилиш керак.
Жозенинг тақдирини ҳал қилувчи ягона инсон - Роман Абрамович. Менимча, ҳозир унинг боши қотган. Моуриньонинг клубга қайтиши узоқ йиллик лойиҳа эди. Жозени ҳозир ҳайдаб юборган "Челси" нимага эришади? Энди кучли тўртликка киришнинг иложи йўқ. Кўклар чемпионатни тарк этмайди. Абрамович ҳозир сабр қилиши лозим" - дейди Лэмпард.
Ўхшаш янгиликлар
12:25
Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар