UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  6 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  13 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Легионерлар. Машарипов ва Шукуров жамоаларида ғалабалар Янгиликлар

Легионерлар. Машарипов ва Шукуров жамоаларида ғалабалар

Саудия Арабистони чемпионати 14-турида “Ал Насср” ўз майдонида мусобақа аутсайдери “Ал Хазм”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Риёдликлар сафида Жалолиддин Машарипов ўйинни тўлиқ ўтказди ва 88-дақиқада огоҳлантирилди. У ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳам муаввафақ бўлди, аммо ВАР қарорига кўра гол инобатга олинмади.

“Ал Насср” жадвалда 23 очко билан 4-ўринда бормоқда.

“Ал Насср” – “Ал Хазм” 2:1 (1:0, 1:1)

“МРСООЛ Парк” стадиони

Голлар: Ал Ғаним 14 – 1:0, Абубакар 52 – 2:0, Родригеш 57 – 2:1

БАА юқори дивизиони 11-турида “Шаржа” уйда “Банияс” устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган мезбонлар ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров 90+3-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Мажид Сурур майдонга тушурилди.

“Шаржа” мазкур муваффақиятдан кейин очколари сонини 19 тага етказиб олди ва турнир жадвалида тўртинчи поғонага кўтарилди.

“Шаржа” – “Банияс” 3:0 (1:0, 2:0)

“Шаржа” стадиони

Голлар: Кайо 31 – 1:0, Рашид 48 – 2:0, Густаво 75 – 3:0.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика